Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тўқнашишади. Бу тўқнашув натижасида куфр ва бузуқлик мағлуб бўлади, иймон ва поклик қарор топиб, соғлом фикр ғалаба қозонади. Чунки ақллар қанчалар ўзини катта тутиб кибр қилмасин, соғлом фикрга қарши туриши, уни рад қилиши мумкин эмас, ундан таъсирланиб қолмаслик учун қочгани бефойда. Таъсир кўрсатиш даври мана шундай бошланди ва фикр билан фикр, мусулмонлар билан кофирлар ўртасида зиддият юзага келди. Бу нарса ҳизбий уюшмадан бошланди. Расулуллоҳ с.а.в. асҳоблари билан араблар илгари кўрмаган бир тартибда битта уюшма бўлиб чиқдилар. Кейин бориб Каъбани тавоф қилиб, ўз ишларини ошкор қилдилар. Мана шу пайтдан бошлаб Расулуллоҳ с.а.в. одамлар орасида даъватни очиқчасига ва бутун оламга ёя бошладилар.


Расулуллоҳ с.а.в.га оятлар тавҳидга чақириб, бутпарастлик ва ширкни инкор этиб ва бу иккаласига қарши ҳужум қилиб, ота-боболарга кўр-кўрона тақлид қилишнинг оқибати ҳалокат бўлишидан хабар бериб нозил бўла бошлади. Шунингдек, оятлар судхўрлик, бузуқ тижорат, ўлчов ва тарозиларда алдаш каби ғирром муомалаларни қоралаб нозил бўла бошлади. Расулуллоҳ с.а.в. Ислом ҳақида одамларни жамоат қилиб тўплаб гапира бошладилар. Бир куни ўз қавмларини уйларига овқатга чақириб, улардан Исломга ёрдам беришни талаб қилдилар, лекин улар бунга рози бўлишмади. Кейин Макка аҳлини Сафо тепалигига жамлаб гапирдилар. Бундан Қурайш бошлиқлари қўзғалиб кетди ва Абу Лаҳаб Расулуллоҳ с.а.в.ни қаттиқ ҳақорат қилди. Оллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад с.а.в. билан Қурайш ва бошқа араблар ўртасида хусумат кучайиб кетди. Шундай қилиб, даъват уйларда, тоғ ораларида ва Арқамнинг уйида ҳалқаларда марказлашган тушунтиришдан ҳамма одамларни очиқ тарғиб қилишга ўтди. Бундай оммавий даъват ва сақофат беришнинг Қурайшга таъсири бўлди. Яъни, унинг даъватга адовати кучайди ва ўзига яқинлашиб келаётган хатарни ҳис этди. Авваллари Муҳаммад с.а.в.га ва даъватларига беписандлик билан қараган бўлса, энди унга қарши кураш учун жиддий қадамлар қўя бошлади. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ с.а.в.га ва асҳобларига озор ва таъқибларини кучайтирди. Бу усулнинг даъватга ҳам таъсири бўлди. Яъни, одамларга Ислом деган сўзни эшиттирди ва Оллоҳнинг динига даъват қилиш бутун Макка аҳолиси орасида оммалашди. Ҳар куни бирор одам мусулмон бўлар эди. Заиф, нотавон ва маҳрумлар, тижоратлари Расулуллоҳ с.а.в. даъват қилаётган нарса тўғрисида ўйлаб кўришдан чалғитмайдиганлар иймон келтиришди. Макка савдогарлари, зодагонлари ва бошлиқларидан ҳам қалблари пок ва одил бўлганлари, жанжал ва кибрдан баланд турадиганлари иймон келтиришди. Улар даъватнинг тўғрилигини ва даъватчининг ростгўйлигини билган заҳоти Исломга киришди. Ислом Маккада тарқалди ва эркагу аёл Исломга кира бошлади. Гарчи Қурайш

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203